«навоий вилояти» тегли мақолалар


Навоийда мактаб ўқувчиси бошқарувидаги Matiz ЙТҲга учради. Икки бола ҳалок бўлди
Кеча, 11:24

Навоийда мактаб ўқувчиси бошқарувидаги Matiz ЙТҲга учради. Икки бола ҳалок бўлди

Навоий вилоятида Matiz автомашинасида уч нафар мактаб ўқувчиси ЙТҲга учради. Улардан икки нафари воқеа жойида вафот этди, бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

«Бу маълумотларнинг чиқарилишига йўл қўйилмайди». Навоий ИИБ — «шарманда доскаси» ҳақида
8 феврал 2024, 09:57

«Бу маълумотларнинг чиқарилишига йўл қўйилмайди». Навоий ИИБ — «шарманда доскаси» ҳақида

Навоий вилояти ИИБ жиноят содир этганларнинг суратлари туширилган «шарманда доскаси» маҳаллаларда жорий этилишига йўл қўйилмаслигини билдирди. Аввалроқ омбудсман бу амалиёт инсон ҳуқуқларига зид эканини баён қилганди. Бундай суратларни жойлаштириш 2021 йилда ҳукумат томонидан тасдиқланган.

Навоийда 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди
26 декабр 2023, 16:04

Навоийда 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди

Одам ўлдириш билан боғлиқ жинояти учун Навоий шаҳридаги колонияда сақланган 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди. Омбудсман матбуот хизмати у руҳиятида ўзгариши бор маҳкумлар рўйхатида тургани, «ноодатий хатти-ҳаракатлари» сабабли ўлимидан бир кун аввал алоҳида сақлана бошлаганини билдирди.

14 йилдан бери Томди туманига ҳокимлик қилиб келган Кайрат Алдабергенов лавозимидан озод этилди
24 декабр 2023, 23:51

14 йилдан бери Томди туманига ҳокимлик қилиб келган Кайрат Алдабергенов лавозимидан озод этилди

2009 йилдан бери Навоий вилояти Томди тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Кайрат Алдабергенов лавозимидан озод этилди.

Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди
7 ноябр 2023, 11:53

Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Азамат Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Собиқ вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлди.

Навоий вилоятида рўй берган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
27 сентябрь 2023, 15:22

Навоий вилоятида рўй берган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Учқудуқ туманида Nexia ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, бошқа Nexia билан тўқнашди. Уч нафар йўловчи ҳалок бўлган, иккала ҳайдовчи ҳам жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

«Кафолат хатлари олинган». Навоий вилояти ҳокимлиги танқидларга учраётган «Стихия» фестивали ҳақида
31 август 2023, 14:20

«Кафолат хатлари олинган». Навоий вилояти ҳокимлиги танқидларга учраётган «Стихия» фестивали ҳақида

Навоий вилоятида ўтказиладиган «Стихия» фестивали танқидларга учрагани ортидан вилоят ҳокимлиги муносабат билдириб, менталитетга хос бўлмаган ҳар қандай тадбирга қарши эканини маълум қилди. «Маънавиятимизга зид бўлган ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича кафолат хатлари олинган», — дейилади унда.

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
16 август 2023, 17:17

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Жамшид Ходжаев Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У 2015 ва 2020 йилларда ушбу вилоятдан сенатор этиб сайланган.

Навоийда аёл қиз фарзандини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди
16 август 2023, 11:24

Навоийда аёл қиз фарзандини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Навоий вилоятида аёл 2023 йилда туғилган қизини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан «Одам савдоси» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Навоий вилоятида 400 млн сўмлик сохта пуллар мусодара қилинди
10 август 2023, 20:24

Навоий вилоятида 400 млн сўмлик сохта пуллар мусодара қилинди

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида бир гуруҳ шахслар сохта пул ишлаб чиқариш билан шуғуллангани маълум қилинди. Улар 400 млн сўмлик сохта пулларни сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.

5 йил олдин Туркияда диний маърузага «класс» босган навоийлик аёлнинг озодлиги 3 йилга чекланди
12 июн 2023, 18:05

5 йил олдин Туркияда диний маърузага «класс» босган навоийлик аёлнинг озодлиги 3 йилга чекланди

«Одноклассники.ру» саҳифасида тақиқланган диний маърузага «класс» босган навоийлик аёлга 3 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 57 ёшли аёл бу ҳаракатни 5 йил олдин Туркияда муҳожир бўлиб ишлаб юрган пайтда содир этган.

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
2 май 2023, 12:35

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқармасида ишлаб келган Исломиддин Норимов Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сенатор этиб сайланди
17 декабр 2022, 16:45

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сенатор этиб сайланди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов 17 декабрь куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Президент Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича қандай топшириқлар берди?
25 ноябр 2022, 16:57

Президент Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича қандай топшириқлар берди?

25 ноябрь куни Навоийда Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари иштирок этиб, тадбиркорлик ва хизматлар соҳаси, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий инфратузилма масалалари бўйича Нормат Турсунов тақдим этган лойиҳалар билан танишди ва тегишли кўрсатмалар берди.

Навоийда икки йигитнинг ҳокимият биноси олдида тўппончадан ўқ узган видеоси тарқалди
9 ноябр 2022, 21:48

Навоийда икки йигитнинг ҳокимият биноси олдида тўппончадан ўқ узган видеоси тарқалди

Тармоқларда 2 нафар шахснинг Навоий вилоят ҳокимияти биноси олдида тўппончадан ўқ узган видеоси тарқалди. ИИВ видео аслида август ойида тасвирга олингани ва тартиббузарларнинг бири мактаб ўқувчиси эканини маълум қилди. Ҳозирда тергов олди суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Навоийдаги колонияда 15 йилга ҳукм қилинган эркак ўзини осиб қўйди
10 октябр 2022, 11:20

Навоийдаги колонияда 15 йилга ҳукм қилинган эркак ўзини осиб қўйди

Навоий шаҳридаги колониялардан бирида 2018 йилда 15 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этилган эркак ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан шаҳар махсус прокуратураси терговга қадар текширув ишларини бошлади.

Икки қизнинг ота-онаси уларнинг «ўзбек миллатига муносиб бўлмаган» рақси учун жаримага тортилди
30 сентябрь 2022, 16:20

Икки қизнинг ота-онаси уларнинг «ўзбек миллатига муносиб бўлмаган» рақси учун жаримага тортилди

Тармоқларда Навоийдаги касб-ҳунар мактабида 2 ўқувчи қизнинг рақси акс этган видео тарқалди. Оила ва хотин-қизлар бошқармаси рақснинг «ўзбек миллатига муносиб эмаслигини» айтди. Ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди.

Навоийда 3,2 млрд сўмлик 30 дона майнинг қурилмаси ўғрилаб кетилди
1 август 2022, 11:04

Навоийда 3,2 млрд сўмлик 30 дона майнинг қурилмаси ўғрилаб кетилди

Навоий вилоятида қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 30 дона AntMiner Т19 майнинг қурилмасини ўғрилаган икки шахс қўлга олинди. Ҳозиргача 13 та қурилма топилган.

Навоийлик журналист Рухсора Каримова ЙТҲда ҳалок бўлди
14 июл 2022, 16:36

Навоийлик журналист Рухсора Каримова ЙТҲда ҳалок бўлди

Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг муҳаррири, журналист Рухсора Каримова аварияга учраб, вафот этди. Бахтсиз ҳодиса жуналист иш юзасидан Тошкент шаҳрига келаётганда юз бергани айтилмоқда.

Навоийлик тиктокер дайди мушукни итларига талатди
11 июн 2022, 13:51

Навоийлик тиктокер дайди мушукни итларига талатди

Ижтимоий тармоқларда навоийлик тиктокер ўзининг иккита Pitbull зотли итига дайди мушукни талатиб, буни суратга олгани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ тиктокер шахси аниқлангани ва у иккита модда доирасида маъмурий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг